Бугундан ерусти метро линиясидаги “Дўстлик 2 - Қўйлиқ” йўналиши ишга тушди
Жамият
−
30 Август 2020
7465Тошкент метрополитени янги ерусти ҳалқа йўлининг “Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача ҳаракат 30 август соат 06:00 дан йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, “Дўстлик” бекатидан “Дўстлик-2” бекатига ўтиш бепул.
29 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
“Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.