Тошкентда 26 та маҳалла автобус орқали метрополитен билан боғланади
Local
−
21 June 2022 12158 1 minute
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналишлари очилиб метрополитен йўналишлари билан боғланади. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, улардан илк автобус йўналиш ҳаракати жорий йилнинг июль ойидан йўлга қўйилиб, Юнусобод туманининг жамоат транспорти етиб бормаган Тикланиш, Ҳасанбой ва Ҳамкоробод маҳаллалари орқали Ҳолис, Нурмакон, Юқори Қорақамиш, Мойқўрғон, Ахмад Дониш кўчаларидан Юнусобод метросигача ҳаракатланади.
Янги ташкил этиладиган йўналишда 3 та автобус ҳаракатланиб, уларнинг оралиқ интервали 12-13 дақиқани ташкил этади.
Live
All