Тошкентда 25 ёшли қизнинг ёнидан наркотик топилди

3-саҳифа

image

Тошкентда 25 ёшли қизнинг ёнидан наркотик модда топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Яшнобод туманига хизматга жалб қилинган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-батальонь ЙПХ инспекторлари томонидан Monza русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда ҳайдовчи 37 ёшли Д.Э. ҳамда йўловчилари 24 ёшли А.А. ва 25 ёшли К.Э.ларнинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган. Холислар иштирокида текширилганда автомашина йўловчиси К.Э. ёнидан 2 дона шприцда номаълум наркотик моддасига ўхшаш суюқлик ва 4 дона психотроп дори воситаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси тақиқланган модда билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг