Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси тақиқланган модда билан ушланди

3-саҳифа

image

Бугун, 7 август куни Тошкент шаҳрида Lacetti русумли машинанинг салонидан тақиқланган модда топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа тонгги соат 02:00 ларда Чилонзор туманида содир бўлган. Туман хизматига жалб қилинган ЙПХ инспектори сержант Р.Ғовуров ва  Кинология сафдор ходими К.Ўроловлар томонидан Lacetti русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчи М.К. исмли шахснинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари, ходимларда шубҳа уйғотган. Холислар иштирокида текширилганда автомашина салонидан жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон модда топилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ҳамда аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Damas ҳайдовчисининг пайпоғидан психотроп модда топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

модда Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made