Тошкентда 21 яшар йигит аянчли ЙТҲ қурбони бўлди
Crime
−
08 October 2020 11644 1 minute
Кеча, 7 октябрь куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 21 ёшли йигит қурбон бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 21:00 ларда Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.О. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада, Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 ёшли О.О. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
All