Бугун, 4 июнь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 21 ёшли қиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси С.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббиёт ёрдамга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.