Тошкентда 200 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
14 Июль 2020
12916Бугун, 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 281 нафарга ошиб, 13872 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 201 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 50 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 нафари аҳоли орасида);
• 21 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 20 нафари Самарқанд вилоятида;
• 15 нафари Навоий вилоятида;
• 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
• 15 нафар Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
• 3 нафар Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 8030 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 5778 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 53 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси