Тошкентда 20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлаб кетди (видео)
3-саҳифа
−
08 Февраль 2023 14430 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 февраль куни соат тахминан 00:47 ларда 20 ёшли Ёқуб исмли шахс Олмазор тумани “Қўштут” маҳалласида жойлашган дўкон ёнида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу шахс аниқланиб, қўлга олинди. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь