Тошкентда 2 йилда “свет”ни яхшилаш учун 2,8 трлн сўм сарфланди

Жамият

image

Охирги икки йилда Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун 2 триллион 800 миллиард сўм йўналтирилди. Бу ҳақда бугун, 8 август куни пойтахтда энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш бўйича Президент Шавкат Мирзиёевга ахборот берилди. 

Тақдимотда Энергетика вазири пойтахтдаги ҳар бир туман ва маҳаллалар кесимида режаларни тушунтирган. 

Унга кўра, бу йил биринчи босқичда 374 километр тармоқ, 11 та подстанция, 62 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилган. Келаси йил яна 788 километр тармоқ, 35 та подстанция ва 145 та трансформатор модернизация қилинади. Жумладан, маҳаллалардаги трансформатор ва тармоқлар таъмирланиб, янгилари ўрнатилади.

Президент куз-қиш мавсумига оз фурсат қолганига эътибор қаратиб, бу йилги режани 1 ноябргача якунлаш зарурлигини таъкидлаган. 

Мутасаддилар атом энергетикаси йўналишидаги ишлар ҳақида ҳам ахборот берган. 

Президент режадаги иншоотларни сифат ва муддатга амал қилган ҳолда ишга тушириб, барқарор энергия қувватларини яратиш бўйича кўрсатмалар берган. Вазирлар Маҳкамасига энергия самарадорлигини ошириш масаласини ҳар ҳафта муҳокама қилиб бориш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдукаримова Тошкентда тез-тез электр энергияси узилаётгани юзасидан изоҳ сўраб, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга сенаторлик сўрови юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр подстанция Энергетика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг