Тошкентда 2 минг литр AI-91 бензинини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Crime
−
02 March 2024 5434 1 minute
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида AI-91 маркали бензин ёнилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум бўлишича, департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Текширув натижасида муқаддам судланган Р.Р. исмли шахс ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро М.Х.га AI-91 маркали 2 минг литр бензин ёнилғисини 22 миллион сўм ва 100 долларга сотган вақтида ушланган.
Шунингдек, Р.Р. ушбу бензин ёнилғисини Бекобод шаҳридаги “Ғ.Ғ.” МЧЖга қарашли шохобчадан Isuzu русумли юк автомашинасида 200 литр ҳажмли идишларга қуйдириб олиб чиққани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 март куни Фарғона вилоятида AI-80 маркали бензин ёнилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланганди.
Сарвар Хуррамов
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August