Тошкентда 2 автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

3-саҳифа

image

Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида иккита йўловчи ташиш автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошшаҳартранс” АЖ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, соат 06:45 атрофида “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги Yutong 117-сонли йўналиш ҳайдовчиси А.Й. бошқарувидаги автобус Янги ҳаёт тумани Хонабод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасига етмасдан Қурувчилар кўчаси улгуржи бозор бекатига бурилаётган вақтда  “1-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги Yutong 55-сонли йўналиш ҳайдовчиси Ш.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашув содир этган.

Дастлабки маълумотга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Ҳозирда содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва “гармошка”ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made