Тошкентда 19 йил аввал аёлни ўлдириб кетган эркакка ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
01 Апрель 2022
12580Аввалроқ, Тошкентда бундан 19 йил аввал, 2003 йилда бир аёлни ўлдириб кетган эркак ушлангани ва жиноят фош этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Айбдор ўзи томонидан содир этилган ўта оғир турдаги жиноятни яшириш мақсадида хонадонда мавжуд газ плитасининг барча жўмракларини очиқ қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган. Ҳодиса жойидан олинган қўл-бармоқ излари 1968 йилда Сирдарё вилоятида туғилган шахс томонидан қолдирилгани аниқланган.
“Қўлимга нима илинди, билмайман, кайфим бор эди. Ўзимни асабим бузилганиданми-йўқми билмайман, бошига урдим. Нечи марта урганим эсимда йўқ”, дея воқеани гапириб берган эркак.
Маълум бўлишича, у 1947 йилда туғилган рус миллатига мансуб аёл билан танишиб, пул маблағлари эвазига унинг уйида фоҳиша аёллар билан учрашиб, юрган.
Мазкур қотиллик иши Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида кўриб чиқилиб, судланувчи эркакка нисбатан ҳукм эълон қилинди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в”, “д”, “ж” бандлари билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь