Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди (видео)

3-саҳифа

image
Самарқанддаги ЙТҲ: 6 киши вафот этгани ростми? north_east

Самарқанддаги ЙТҲ: 6 киши вафот этгани ростми?

Кеча, 15 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 19 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ Юнусобод туманининг Амир Темур кўчасида соат 20:15 да рўй берган. 2005 йилда туғилган Ж.И. исмли ҳайдовчи ўзининг Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда олган жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилиб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, ҳайдовчи белгиланган тезликни меъёридан оширган ва тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ҳудудида 2024 йил давомида 91 та йўл-транспорт ҳодисаси ўлим билан якунлангани ҳақида хабар берилганди. 1280 та йўл-транспорт ҳодисаларининг 1189 таси тан жароҳати билан якунланган. Шунингдек, 720 та пиёдалар билан боғлиқ, 98 та тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг