Тошкентда 185 минг долларлик Nissan GT-R иштирокида ЙТҲ юз берди
Жамият
−
07 Август 2019
12074Кеча, 6 август куни Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Унда уч автомобиль тўқнашганини кўриш мумкин. Улардан бири мамлакатда бор-йўғи иккита бўлган Nissan GT-R автомобили.
ЙТҲ Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчасида жойлашган кўприклар остида содир бўлган. Видеода ЙТҲ Spark, Matiz ва Nissan GT-R35 автомобили иштирокида содир бўлганини кўриш мумкин.
ЙТҲда жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилганича йўқ. Бироқ, видеодан ҳайдовчилардан бирининг ерда ётгани кўрилади. ЙТҲда учала автомобиль ҳам жиддий зарар кўрган.
Ўзбекистонда сўнгги русумдаги Nissan GT-R автомобилидан 2 дона бор деган норасмий маълумотлар мавжуд. Ушбу автомобилни 33 яшар Ш.Ж. бошқарган. ЙТҲ унинг тезликни ошириб, автомобиль рули бошқарувини йўқотиши оқибатида келиб чиққан.
ЙТҲда уч киши жароҳатлангани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, кеча, 6 август куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ЙТҲда жароҳатланган уч нафар бемор олиб келинган. Matiz ҳайдовчисининг аҳволи оғир бўлган ва зудлик билан операция столига олинган.
QALAMPIR.UZ’га маълум бўлишича, жароҳатланганларнинг икки нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь