Тошкентда 180 дан ортиқ мамлакат парламентлари раҳбарлари йиғилади
Жамият
−
23 Март
4002Тошкент шаҳрида Марказий Осиё тарихида илк маротаба Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей си бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу анжуман 2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказилади.
“Унда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, йиғилишнинг асосий мавзуси “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати” бўлиб, унда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокама қилинади.
Хабарга кўра, ассамблея сўнггида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-5 апрель кунлари “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси