Тошкентда 18 ёшли қиз вояга етмаган қизни дўппослади
3-саҳифа
−
08 Август 2023
12723Ижтимоий тармоқларда бир қиз бошқа қизни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 24 июль куни Чилонзор туманида содир бўлган. Унда 18 ёшли К.Э. интернет тармоғи орқали 17 ёшли Ч.А. билан ўзаро гап талашиб қолган. Шундан сўнг Ч.А.ни Чилонзор туманига ўзаро муносабатларини ҳал қилиш учун чақирган.
Суҳбат давомида К.Э. жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан вояга етмаган Ч.А.ни уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Бироқ бу ҳолат ҳақида Ч.А. ва унинг яқинлари ИИОга мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан К.Э.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёдаги мактабда бир гуруҳ аёллар ўқувчи қизларни калтаклагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси