Тошкентда 18 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

3-саҳифа 40662
image
-

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 18 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кеча, 16 август куни соат 17:45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси (кўприк усти)да бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган бир қанча транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқарма ЙТҲда қанча автомобиль иштирок этганига аниқлик киритмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 964
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×