Тошкентда 170-180 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди
3-саҳифа
−
21 Март
8758Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари соатига 170−180 км тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди. Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Сергели тумани Файзли кўчаси бўйлаб 170−180 км/соат тезликда ҳаракатланиб, бу ҳолат акс этган видеони интернетга жойлаштирган икки ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилган.
"1998 йилда туғилган Tahoe (01X080KB) ҳайдовчиси ва 1989 йилда туғилган BYD Song Plus (01U081DC) ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйгани сабабли, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128³ - моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди", дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу моддага мувофиқ, белгиланган тезликни (60 км/соат) 40 км/соат дан ортиқ ошириб ҳайдаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси