Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент шаҳрида номаълум шахс вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, кеча, 19 апрель куни 2005 йилда туғилган З.Б. уйига қайтаётганда 1997 йилда туғилган Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи O.O. орқасидан келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб, қўйиб юборган. Шундан сўнг, у воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро O.O. ушланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тегажоғлик 17 ёшли қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг