Тошкентда 17 яшар қиз қарийб 10 000 долларлик тиллаларни ўғрилади

Жамият

image

Тошкентда 17 яшар қиз катта миқдордаги қимматбаҳо буюмларни ўғирлаганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 17 ёшли В.Ф. исмли қиз 13-даҳада яшовчи 38 ёшли Е.Е. исмли аёлга тегишли хонадонга калит танлаш йўли билан кириб, умумий қиймати 9 200 АҚШ доллари бўлган 2 турдаги заргарлик буюмлари ва Samsung русумли мобил телефонини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида В.Ф. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг