Тошкентда 152 нафар янги бемор, 2 та ўлим қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 8 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 174 нарфарга ортиб, 44 281 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    152 нафари Тошкент шаҳрида;
•    14 нафари Андижон вилоятида;
•    6 нафари Тошкент вилоятида;
•    2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 74 ёшли И.У. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли М.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 131 нафар, Тошкент вилоятида 74 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, мамлакатда 41 825 (+231) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2 098 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг