Тошкентда 15 яшар бола ЙТҲ содир этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 15 ёшли бола йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 22:00 да Шифо-нур ва Талабалар кўчалари кесишмасида юз берган. Cobalt автомобилини тегишли ҳуқуқсиз бошқарган 15 ёшли А.М. қарама-қарши ҳаракат йўлигига чиқиб, 33 ёшли Р.И. бошқарувидаги Matiz автомобилига тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг Cobalt ҳаракатни бошқарувсиз давом эттириб, дарахтга тўқнашган ва ёнишни бошлаган. Ёнғин воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилган.

Тўқнашув оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳати билан тиббиёт муассасасига етказилган. Хабарда айтилишича, уларнинг ҳолати қониқарли.

Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг