Тошкентда 14 яшар қиз 5-қаватда осилиб қолди (видео)
Жамият
−
06 Сентябрь 2022
19883Бугун, 6 сентябрь куни Тошкентнинг Сергели туманидаги кўп қаватли уйнинг 5-қаватида осилиб қолган 14 ёшли қиз қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, соат 09:47 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Қ томонидан Сергели тумани “Иттифоқ” МФЙ Сергели 2-даҳасида жойлашган кўп квартирали уйнинг 5-қаватида 14 ёшли қиз бола осилиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вояга етмаган фуқаро автонарвон ҳамда махсус анжомлар ёрдамида қутқарилган.