Тошкентда 14 яшар қиз 5-қаватда осилиб қолди (видео)

Local

image

Бугун, 6 сентябрь куни Тошкентнинг Сергели туманидаги кўп қаватли уйнинг 5-қаватида осилиб қолган 14 ёшли қиз қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Вазирликка кўра, соат 09:47 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаро Д.Қ томонидан Сергели тумани “Иттифоқ” МФЙ Сергели 2-даҳасида жойлашган кўп квартирали уйнинг 5-қаватида 14 ёшли қиз бола осилиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган. 

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вояга етмаган фуқаро автонарвон ҳамда махсус анжомлар ёрдамида қутқарилган.


Tags

Rate Count

519

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends