Тошкентда 12 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
5531Бугун, 9 ноябрь куни пойтахтда қатновчи баъзи автобусларнинг ҳаракати шаҳарда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити муносабати билан вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Билдирилишича, қуйидаги автобусларнинг қатнов линиялари бугун соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинча ўзгартирилди:
• 1, 19, 21, 65, 85-сонли автобус йўналишлари ҳаракати А.Темур кўчасидаги Фотон заводи бекатида қисқартирилди;
• 22-сонли автобус йўналиши ҳаракати Т.Шевченко кўчасида қисқартирилди;
• 13, 30, 37-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Ш.Рашидов кўчасидаги “Кўргазмалар зали”бекатида қисқартирилди;
• 51-сонли автобус йўналиши ҳаракати А.Темур кўчасидан Шаҳрисабз, Афросиёб, Бешёғоч, Фурқат кўчалари орқали ўзгартирилди;
• 67-сонли автобус йўналиши ҳаракати А.Темур кўчасидан Шаҳрисабз, Ш.Руставели кўчалари орқали ўзгартирилди;
• 196-сонли автобус йўналиши ҳаракати Миробод кўчасидан Афросиёб, Бешёғоч, Фурқат кўчалари орқали ўзгартирилди.
Шунингдек, ушбу ўзгаришлар натижасида йўналишларда қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ интервал вақтлари ортиб кетиши мумкинлиги билдирилди.