Тошкентда 11 ёшли қизча ток уришидан вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 май куни тахминан соат 18:00 да Миробод туманининг Амир Темур кўчасидаги савдо дўконлардан бирининг том қисмига 2014 йилда туғилган Н.А. укасининг ўйинчоғини олиб тушиш учун нарвон ёрдамида чиққан. Қайтиб тушаётган вақтида том қисмига яқин жойдан ўтувчи электр токини ушлаб олган ва ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида дўконга камера ўрнатишга борган хусусий фирма ишчилари ток уруши оқибатида вафот этганди. Икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни “Анзур” фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда эса икки ишчини ҳам ток урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ички ишлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг