Тошкентда 100 минг “кўк”ини қалбакилаштирган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
19 Май 2023
6299Тошкентда 100 минг миқдоридаги сохта АҚШ доллари валюталарини 70 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Сергели туманида 1974 ҳамда 1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро қалбаки 100 минг АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтида ДХХ ҳамда прокуратура Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10 950 миқдоридаги қалбаки АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси