Тошкентда 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
23 Сентябрь 2020 8330 1 дақиқа
Бугун, 23 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194 нафарга ошиб, 53 051 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 101 нафари Тошкент шаҳрида;
• 51 нафари Наманган вилоятида;
• 15 нафари Андижон вилоятида;
• 10 нафари Самарқанд вилоятида;
• 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 5 нафари Тошкент вилоятида;
• 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 49 224 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 384 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель