Тошкентда 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди
3-саҳифа
−
26 Июль
10390Кеча, 25 июль куни Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг Чортоқ маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида хонадон эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди “эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли” ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқилиб, ҳаётини сақлаб қолинган.
“ФВВ ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликларини эслатди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида 2 ёшли бола 5 метр чуқурликдаги ҳожатхонага тушиб кетганди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари уни пастдан соғ ҳолатда олиб чиққан.