Тошкентда 1 туп дарахт кесган шахслар 27,8 млн сўм жарима ундирилди (видео)
3-саҳифа
−
21 Май
2917Тошкент шаҳрида ноқонуний дарахт кесган шахсларга 27 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Бу ҳақда бугун, 21 май куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бир гуруҳ ниқобли шахслар томонидан давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида дарахт кесилаётгани тасвирланган видеолар тарқалганди. Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Юнусобод тумани бўлими масъуллари томонидан назоратга олинган.
Маълум бўлишича, воқеа 16 апрелга ўтар кечаси туманнинг 8-мавзеси ҳудудида содир бўлган. Номаълум шахслар 1 туп сафора дарахтини экскаватор ёрдамида илдиз қисми билан олиб ташлаган.
“Ўрганишлар натижасида ҳуқуқбузарлар Д.Э ва А.А дан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарори 4-иловасига биноан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 27 880 000 сўм ундириб олинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ шаҳрида 5 туп чинорни ноқонуний кесган шахслар 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.
LiveБарчаси