Тошкентда Ҳажга юборишни ваъда қилиб, 4 кишидан пул олган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Миробод туманида Ҳаж сафарига юборишни ваъда қилиб, 4 кишидан 27 200 доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Миробод туманида фуқароларни ноқонуний тарзда ҳаж сафарига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланган. “Mahdiy Travel” масъулияти чекланган жамиятининг норасмий ходими тур фирма мижозларини муборак Ҳаж сафарига ишчи визаси орқали юборишни таклиф қилган. Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Миробод туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу кимса Саудия Арабистонига виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши ва зиёратга юбориши эвазига мижозлардан олдиндан талаб қилган 27 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

“Instagram тармоғи орқали реклама бердим Ҳаж сафарига юбориш учун. 4 та одам рекламани кўриб, телефон қилишди. 4 та фуқародан 6 800 дан 27 200 пул олган пайтим тадбир бўлди. Ҳаж сафарига фақат давлат томонидан юборилиши кераклигини билардим. Шу соҳада ишлайдиган, шу ҳаж сафарига юбораётганларга айтиб ўтаман, нотўғри йўл”, дейди гумонланувчи.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган ва айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фуқароларни Ҳаж ва умра зиёратига ноқонуний равишда юбораётган шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ҳаж Миробод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг