Тошкентда ҳайдовчилар йўл талашиб муштлашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Қўйлиқ ҳудудида бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал содир бўлгани, алкоголь таъсирида бўлган бир неча шахслар бир аёл ва болани калтаклагани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Ҳокимликка кўра, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 12 ноябрь куни содир бўлган.

20 яшар фуқаро Х.В. ўз танишлари – М.Б. ва М.А.лар билан Spark машинасида Мунис кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Қўйлиқ 5-даҳасига кетаётганларида, 34 ёшли А.Б. бошқарувидаги Nexia-3 автомобили билан йўл талашиши оқибатида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Spark'даги йўловчилар - М.Б. ва М.А. ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси А.Б. ва унинг шериги 21 ёшли Ю.М. ўзаро жанжаллашиб қолган.

Воқеа Spark ҳайдовчиси – Х.В. томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.

Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиларидан бири – М.Б. Тошкент Давлат стоматология клиникасига мурожаат қилган. Шифокорлар томонидан фуқарога юқори лаб соҳаси эзилиши ва йиртилиши, шунингдек, чап ёноқ соҳасининг шилиниши ташхиси қўйилган.

Жанжалда иштирок этган қолган фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманида Миллий гвардия ходими чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган фуқаро билан жанжаллашганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жанжал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг