Тошкентда Matiz бетон симёғочга урилди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди

Жамият 4866
image

Тошкентда тезликни оширган ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Натижада ўзининг ҳаётига якун ясади, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Воқеа, кеча, 27 август куни соат 02:30 да, Миробод туманидаги “Темир йўл” музейи қаршисида содир бўлган. 1995 йилда туғилган ҳайдовчи A.A. Matiz русумли транспорт воситасида тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланган.

Ҳайдовчи чарчоқ сабаб бошқарув вақтида ухлаб қолган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, бетон симёғочга урилган. Натижада, Matiz автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли A.A. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Matiz автомобиль йўловчиси 32 ёшли М.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

 
.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×