Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Hyundai ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
05 Август 2021
11322Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида ҳаракатланиб кетаётган Hyundai Sonata русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 16:21 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Самарқанд вилоятида Captiva русумли автомобиль ёниб кетди. Қолаверса, жорий йилнинг июль ойида ҳам юқоридагига ўхшаш бир неча ҳолатлар кузатилди.
Жумладан, Тошкентнинг Олмазор туманида ичида 8 нафар йўловчиси бўлган “ГАЗель” юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин авж олишидан аввал “ГАЗель”даги йўловчилар зудлик билан туширилган. Шунингдек, “Қамчиқ” довонида Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Ушбу автомобилда ҳам йўловчилар бўлган. Улар ўз вақтида автомобиль салонини тарк этган.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси