Тошкент яна дунёдаги энг ҳавоси ифлос шаҳар бўлди

Жамият

image

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича яна 1-ўринга чиқди. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида эълон қилинди.

Унга кўра, 10:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 224 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 44,8 баробарга кўп. 

Айни пайтда эса Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 2-ўринга тушди. Ҳозирги ҳолат ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 14,8 баробарга кўп. 

ЖССТга кўра, ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM2,5 дисперс зарраларидир.

Эслатиб ўтамиз, 21 ва 29 февраль кунлари ҳам Тошкент шаҳри дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг