Тошкент вилоятининг яна 158,67 гектар ҳудуди Янги Тошкентга берилди

Жамият

image

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан Янги Тошкентни барпо этиш учун умумий ҳисобда 158,67 гектар ер майдони ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланди.

Унга кўра, Юқори Чирчиқ туманидаги “Гулистон” (66,67 гектар), “Истиқлол” (13,92 гектар), “Истиқбол” (78,08 гектар) МФЙларидаги ҳудудлар “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га доимий фойдаланиши учун ажратиб берилди.

Маълумот учун, 13 март куни халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши томонидан қабул қилинди қарорга кўра, Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Тошкент кўчаларидан бирига “Санкт-Петербург” номи берилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Янги Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made