Тошкент вилоятининг уч туманида электр таъминотида узилишлар бўлади

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни соат 09:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Бўка ва Паркент туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади. Бу ҳақда “Тошкент ҲЭТК” АЖ маълум қилди.

Хусусан, Бўстонлиқ тумани “Бурчмулло” МФЙ ҳудудига электр таъминотини етказиб берувчи Т-2 подстанция “Бурчмулла” 6 кв ҳаво тармоғида;

Бўка тумани “Даштобод”, “Муротали”, “Ибрат”, “Қора қўйли”, “Тараққиёт”, “Ҳақберди”, “Ҳайитобод” МФЙларига электр энергиясини етказиб берувчи “Л-Қурусой”  ХЛ-35кВ ҳаво тармоғида;

2020 йил 11 июнь куни соат 08:00 дан 17:00 гача Паркент тумани “Хисорак” ва “Чанги” МФЙларига электр энергиясини етказиб берувчи 6 кВ “Қуёшли” подстанциясида жорий таъмирлаш ва бошқа зарур техник ишлар олиб борилиши сабабли шу ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилиш юзага келади.

“Юзага келадиган ноқулайликлар учун Бўстонлиқ, Бўка, Паркент туманлари аҳолисидан узр сўраймиз”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг