Тошкент вилоятининг 14 та маҳалласи пойтахт ҳудудига ўтказилади

Local

image

Тошкент вилоятидаги 14 та маҳалла пойтахтнинг янги тумани – Янги Тошкентга ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси қарорига кўра, қуйидаги МФЙлар Тошкент шаҳри ҳудудига ўтади.

Юқори Чирчиқ туманидан қисман 11 та маҳалла:

  • “Истиқлол”, “Гулобод”, “Наврўз”, “Қорасув”, “Оқ овул”, “Жумабозор”, “Нурли йўл”, “Фаровон”, “Янги ҳаёт”, “Саҳоват” ва “Қизилсой” МФЙлар; 
  • Ўрта Чирчиқ туманидан эса қисман 3 та маҳалла:
  • “Мустақиллик”, “Янги Турмуш” ва “Машъал” МФЙлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти депутатлари вилоят ҳудудининг бир қисмини Янги Тошкент туманига ўтказишни маъқуллаганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends