Тошкент вилоятидаги туғруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этди
3-саҳифа
−
14 Июль 2023
14278Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги туғруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Аниқланишича, бугун, 14 июль куни соат 06:45 да фуқаро М.Д. Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 3-ҳомиладорлик 38 ҳафта 2-туғиш ўткир ичак инфекцияси сепсис, септик шок, гиповалиник шок, иситмаси юқори ҳолатдаги ташхиси билан олиб келинган.
Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, 30 ёшли М.Д. соат 08:10 да вафот этган.
Ҳозирда Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан аёлнинг ўлими ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси