Тошкент вилоятидаги метан “заправка”да 37,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида метан “заправка” 37 млрд 534 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 17 февраль куни вазирлик ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.

Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган “О.П.П.” МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги фош бўлган.

Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 млрд 534 млн сўм (25 млн 23 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши оқибатида магистрал газ қувурларида босимнинг камайгани туфайли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент табиий газ заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг