Тошкент вилоятидаги мактабда жанжални тўхтатаётган ўқувчини урган шахсга жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
24 Декабрь 2021
16593Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги 18-мактабда ўқувчилар ўртасида оммавий жанжал юз бергани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат тахминан 10:00 ларда Тошкент туманида жойлашган 9-мактаб спорт залида, туман ХТБга қарашли 18-мактаб ўқувчилари ва 31-мактаб ўқувчилари ўртасидаги баскетбол мусобақаси жараёнида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мусобақада кузатувчи бўлган 2001 йил туғилган С.А. спорт залда ўзаро жанжаллашаётган мактаб ўқувчиларини безорилик ҳаракатларини олдини олиш чорасини кўраётган, вояга етмаган 2004 йил туғилган Х.В. (18-мактаб ўқувчиси)ни (жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан) ҳеч бир сабабсиз юз соҳасига уриб тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббий экспертизасига кўра, жабрланувчи Х.В. 6 кундан кўп, 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган соғлигини қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 17-декабрь куни Тошкент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан фуқаро С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.