Тошкент вилоятидаги чегара постида 1,8 млрд сўмлик заргарлик буюмлари автобус ғилдираги орасидан топилди
3-саҳифа
−
24 Май
4642Тошкент вилоятида миқдори 1 млрд 770 млн сўм бўлган заргарлик буюмлари Ўзбекистонга ноқонуний тарзда автобусда олиб кирилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси маълум қилди.
Вилоятдаги “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб кириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистондан занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги 1,4 кг олтинни кийимлари ичига яширган ҳолда Қирғизистонга олиб чиқиб кетишга уринган шахслар қўлга олинганди.
LiveБарчаси