Тошкент вилоятида юк поезди одам уриб юборди
Жамият
−
05 Март 2019
6868Тошкент вилояти Қибрай туманида бир одам юк поезди уриб кетиши натижасида қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 4 март куни Қибрай туманидан ўтувчи “Қодрия-Оққовоқ” темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди “Қибрай” ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган.
Натижада М.М. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
“Ҳурматли фуқаролар! Темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.