Тошкент вилоятида юк машинаси ёниб кетди (видео)

Crime

image

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи йўлда юк ташувчи транспорт воситасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 11 март куни соат 18:40 да Тошкент-Водий А-373 автомобиль йўлининг 91 километрида ҳаракатланиб кетаётган юк ташувчи транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин ўчириш экипажи ёнғин жойига соат 18:50 да етиб бориб, соат 19:07 да тўлиқ ўчирилган.

“Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларининг бирида автобус портлаб кетганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends