Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Янгийўлдаги “заправкада” автобус портлади (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 1 февраль куни Тошкент вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида автобус портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича,  соат 08:40 да Янгийўл тумани “Регистон” МФЙ Навбаҳор кўчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида Isuzu русумли автотранспорт воситасига газ тўлдириш вақтида транспорт воситасига ўрнатилган газ балонидаги газ тўлдириш учун мўлжалланган қисмига уланган махсус металл мослама чиқиб кетиши оқибатида газ юқори босим билан ҳавога чиқиб кетган.

Содир бўлган ҳолат оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

“Шу ўринда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги “заправка”да ёқилғи ташувчи автомобиль ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

заправкада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг


Мавзуга доир янгиликлар