Тошкент вилоятида сув омборлари биттага кўпаяди

Жамият 1440
image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қайд этилишича, бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ томонидан 15 млн куб м. ҳажмдаги сув омбори қурилиши назарда тутилган “Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилган.

“Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқланиши мумкин.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 март қилиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти “ЎзГИП” МЧЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 майига қадар мазкур қарор билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур қарорга иловага мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни:

•    буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар асосида, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури параметрлари доирасида Сув хўжалиги вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
•    2020 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатади.

Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.Қ. Холматов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.

“Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×