Тошкент вилоятида маҳаллалар сони 41 тага камайди
Local
−
12 October 2021 18561 2 minutes
Тошкент вилоятидаги 40 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари пойтахтга ўтказилди. Шу сабабли вилоятдаги маҳаллалар сони 1009 тагача қисқарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоятдаги 1050 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 41 та МФЙ Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори асосида Тошкент шаҳрига ўтказилиши натижасида жорий йил 5 октябрь ҳолатига кўра маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 1009 тани ташкил қилади.
Шундан:
• 1007 нафари маҳалла фуқаролар йиғинлари
• 2 нафари жамоатчилик асосидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобланади.
Туман ва шаҳарлар кесимида МФЙлар тақсимланиши:
• Ангрен шаҳри - 47
• Бекобод шаҳри - 35
• Олмалиқ шаҳри - 51
• Чирчиқ шаҳри - 44
• Оҳангарон шаҳри - 21
• Янгийўл шаҳри - 18
• Нурафшон шаҳри - 22
• Бекобод тумани - 51
• Бўка тумани - 42
• Бўстонлиқ тумани - 59
• Зангиота тумани - 72
• Оққўрғон тумани - 29
• Оҳангарон тумани - 29
• Паркент тумани - 62
• Пискент тумани - 29
• Тошкент тумани - 68
• Қибрай тумани - 67
• Қуйи Чирчиқ тумани - 37
• Ўрта Чирчиқ тумани - 57
• Чиноз тумани - 55
• Юқори Чирчиқ тумани - 45
• Янгийўл тумани - 69
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August