Тошкент вилоятида итлар сўйилгани бўйича расмий изоҳ берилди
3-саҳифа
−
11 Март 2023
13418Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида ўнлаб итлар шафқатсизларча сўйилиб, териси шилиб олингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Вилоят ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Юқори Чирчиқ тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан аниқланиб, воқеа юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилган.
Маълум бўлишича, туманнинг “Яссавий” маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро В.Х. ўзининг яшаш хонадонида 25 дона, итларни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келаётгани аниқланган.
Ҳозирда туман ИИБ ва Ветеринария бўлими ҳамкорлигида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сўйилган итларнинг сони ва ушбу фуқаронинг итларни сўйишдан кўзлаган мақсадларига ойдинлик киритиш жараёни кетмоқда.
Келтирилишича, ушбу суриштирувлар давомида аниқланган маълумотларга кўра, қонуний чора кўрилиши таъминланади.
LiveБарчаси