Тошкент вилоятида фуқаро маст ҳолатда ўз маҳалладошини пичоқлаб ўлдирди
Local
−
06 July 2019 5338 1 minute
Тошкент вилоятида фуқаро маст ҳолатда ўз маҳалладошини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, 2019 йил 5 июль куни вилоятининг Нурафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли Р.Х. маст ҳолда Ойбек маҳалласида ўзаро жанжал туфайли шу маҳаллада яшаган 34 ёшли О.О.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада О.О. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August