Тошкент вилоятида эскирган “дом”лар бузилади
Жамият
−
07 Апрель 2023
10456Тошкент вилоятида мавжуд авария ҳолатидаги ва маънан эскирган кўп квартирали уйлар бузилади. Бу бўйича ҳужжат лойиҳаси Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Келтирилишича, вилоятда эскирган ёки яроқсиз кўп квартирали уй-жой фонди хатловдан ўтказилган ҳамда инструментал ўрганишлар натижасига кўра 23 та уй (366 та хонадон) авария ҳолатида деб топилганлиги сабабли реновация дастури амалга оширилади.
Чирчиқ, Олмалиқ шаҳарлари, Ўрта Чирчиқ, Бўстонлиқ, Қибрай туманларидаги 1800 дан ортиқ эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчи аҳолининг бузилган хонадони майдонига тенг ёки ундан кам бўлмаган квадрат метрдаги хонадонни ўрнига ўрин ажратилади.
11 ой муддатда мулкдорларга уй топширилгунга қадаря уларга кўп квартирали уй-жой жойлашган туман (шаҳар ҳокимиятининг маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ёки ташаббускор тадбиркорлар ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш шарти билан вақтинчалик ижарага турар жой берилади.
Қурилиш ишлари белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмаган тақдирда ижара лойиҳа ташаббускори маблағи ҳисобидан қопланади.
Мулкдорларга ўринга ўрин ажратишдан ортган квартиралар президентнинг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида белгиланган тартибда реализация қилинади.
Мулкдорларга ўринга-ўрин ажратишдан ортган квартиралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан жорий этилган бозор асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида белгиланган тартибда реализация қилинади, шу жумладан, ипотека кредити бўйича субсидия хабарномаси олган фуқароларга устувор тарзда реализация қилинади.
LiveБарчаси